Karving san'ati tarixidan

  •                            Karving san'ati tarixidan

     

         Карвинг – инглизча “carving” ёки “curving” “кесмоқ, тўғрамоқ” бўлиб, “кесиладиган иш”, “кесиладиган нақш, безак” маъносини англатади. Дарахтлар, музни, тош ва сабзавотларни кесиш карвинг дейилади. Шунингдек, тоғ чанғисида учишнинг бир усули ва ҳатто сочнинг узоқ бузилмайдиган кимёвий турмак тури ҳам шундай аталади.
    Карвинг ошхонада – бу ҳозирда турли ресторан ошпазлари кенг фойдаланаётган сабзавот ва меваларни шаклли кесишдир. 
     Ўз моҳияти, мамунига кўра таъриф берадиган бўлсак карвинг бу – ҳайкалтарошлик санъатининг энг оддий шакли ёки ошпазларнинг мева ва сабзавотлардан тайёрланган стол устини вақтинча безаб турувчи маҳсулотларни ўймакорлик билан нақш солишдир.

         Сабзавот ва меваларни кесиш санъати бир неча юз йил олдин жанубий – шарқий Осиёда уй столини безаш зарурати сифатида вужудга келган.
        Тарихий Европа аҳолиси эса таомларни безашга эҳтиёж сезмаган. Бу ерда ҳатто қиролларнинг таом столида биринчи ўринда маҳсулотларнинг тўла – тўкислиги ва таомнинг мазалилиги муҳим саналган. Кейинги йилларда Шарқий Осиёнинг ҳар бир мамлакатида карвинг ўзининг асосий чизгиларини топиб, бир – биридан фарқ қиладиган жиҳатлари яратилиб борилди.
         Хитой ва Япония усталарининг техникаси ўхшаб кетади – у ерда иероглифлар, одамлар ва ҳайвонларнинг суратини кесиш қабул қилинган. Бу аждаҳо билан анъанавий расм, табрик сўзлар ва кураш саҳналари бўлиши мумкин эди.
        Таиланднинг давлат рамзида эса орхидея бор. Шунинг учун таиланд усталари мева ва сабзавотлардан турли гулли композициялар қирқишни таъкидлашади. Улар “тай” пичоғи деб аталган узун ва майин пичоқдан фойдаланишади.

      

    Ҳозирда ҳеч қайси кўргазма ёки маҳсулотлар шоуси турли хил шаклда кесилган мева ва сабзавотлар билан безатилган столсиз ўтмайди.