КЕЧИР ХОТИН, БОШҚАСИГА УЙЛАНМОҚЧИМАН!(ибрат учун)

  • Аҳмад: «Бундай ҳаётга чидаб бўлмайди. Бу оқшом уйга келмайман. Дўстимнинг уйида қоламан!».Зайнаб: «Эътиборсизлигингиз, дашномларингизга отриқ чидаб бўлмайди. Келмасангиз, келманг. Бу кеча сиздан биз ҳам ҳам дам оламиз!».Аҳмад ҳар куни аёли билан бўладиган жанжалдан сўнг уйидан чиқди. Ишига кетаркан бу муаммоларнинг ечимини ўйларди. «Ўн бир йил... Шунча йилдан бери мен хор бўлиб яшаб келяпман. Тоқатим қолмади. Бундай яшашни хоҳламайман. Лекин... лекин, болаларчи? Болалар? Уларга нима бўлади? Кел, яхшиси бошқа аёлга уйлана қоламан. Мени тушунадиган, ҳурмат қиладиган, қараганимда кўзларимни қувнатадиганига уйланаман!». Унинг хаёлидан шу фикрлар ўтарди. Ўзи таниган - билган аёлларни кўз ўнгига келтирди. Уларни номба - ном исмларини айтиб, ўзига муносибини қидирарди гўё. Тўсаттан хаёлига Моҳиранинг исми келди -ю таққа тўхтаб қолди. «Эй воҳ, қанийди, у эрга тегмаган бўлганида. У мен билан бир идорада ишлайдиган ҳамкасбимга турмушга чиққан. Самининг хотини! Моҳира ҳам ҳамкасбим. Биз билан ишлайди. Гўзал, ораста. Унга қараганда малолланмайсан. У шу ишга кирганидан бери, доим хушсуратда кўраман. Доим ўзига қараган. Аёл, шундай бўлиши керак-да!? Аёлим Зайнаб эса... эҳ... ундан доим пиёз, саримсоқ пиёзнинг ҳиди анқиб туради. Сочлари тўзиган, чақирсам ошхонадан овқат ҳиди ўрнаб қолган кийимларида чиқиб келади. Эҳ-ҳе... қандай қилиб шунча йил яшадим - а?!», шулар ҳақида ўйлаб, ишхонасига кириб келди. Ўзича гўзал аёлларни кўз ўнгига келтириб, ашула ҳиргоя қила бошлади ва бехосдан нигоҳи ҳамкасби Самига қадалди. У афтодаҳол, ҳўмрайган, кайфиятсиз ўтирарди.Аҳмад ҳиргоясини тўхтатди - да, Самидан нима бўлганини сўради. Ундан бундай жавобни кутмаганди. Эй дўстим, нимасини айтай?! Хотиним билан ажрашдик. Талоғини бердим. Бугун суд бўлди. Аҳмад «Моҳира... Моҳира... қандай қилиб шундай аёлдан ажрашади? Эй аҳмоқ, одамларнинг сенга ҳасади келади-ю сен бўлсанг... сенга ҳайф шундоқ аёл-а?!» деди, ичида. Ҳайратини билдирмай, сабабини сўради. Сами:У билан ортиқ яшашга мадорим қолмади. У совуққон, худбин. Уни ўзидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди. Мен учун эмас, кўча учун ясанади. Унга бошқаларнинг у тўғрисида нималар дейишлари муҳим. Ҳақиқатда у гўзал. Ораста. Лекин... мен учун эмас. Одамларни кўриши учун. Мен унга пул бераман. У ўзини безайди. Менинг ўрнимда бўлмаган киши менинг аҳволимни тушунмайди. У узун тирноқлари, мулойим қўлларига зарар тегишидан қўрқиб ошхонага умуман кирмайди. Доим тайёр таомларни сотиб олиб еймиз. Уйнинг сарамжонлиги билан иши ҳам йўқ. Майли, буларга розиман, чидайман. Лекин, мени умуман борлигимни ҳис қилмаслиги, икки хил табиат эгалари эканимиз, уйга киришга тоқатим қолмагани мени чарчатди. У ўз маошини пардоз - андозга ишлатса, меники ҳам унга, ҳам тўловлар - у тайёр овқатлар, уйни тозаловчи ходимларга кетади. Охири буларнинг барчасига чек қўйгим келди. Натижада ажрашдик.Буларни Аҳмад эшитиб «Эй худойим, Моҳира каби бир аёлни орзу қилибман - а?! Кўзларим бунча кўр бўлмаса? Мен ундан ҳам муносиброғини топишим керак. Ўқимишли, ақлли, мени тушунадиган, мазмунли суҳбат қура оладиган, қувноқ бўлсин! Ҳа, шунақасини топишим керак» деб ўйлади.Уйига қайтаркан, ўқимишли таниш аёлларни эслади. Раъно эсига тушди.«Эҳ-ҳе, қандай қилиб эсамга келмади -a ? Раъно - синглимнинг дугонаси. Олий маълумотли. Нодир аёллардан. Муҳим мавзулар тўғрисида кўп тортишганмиз. Унинг фикрлари мени қойил қолдирарди. Тўхта, у турмушга чиққанми, йўқми, шуни билиш керак. Агар турмушга чиқмаган бўлса, менга рози бўлармикин? Эй Аҳмад, яхшиликка шошилган яхши! Синглимга қўнғироқ қилиб сўрайман!».У синглисига қўнғироқ қилди. Салом - аликдан кейин Раъно ҳақида сўради. Синглиси ҳайрон бўлиб сўради:Тинчликми, ака? Раънони эслаб қолибсиз? У бечора турмушга чиққанди. Кўп яшамасдан ажрашди. Икки ойча ҳаёт қилди. Эри тўғри қилди ажрашиб. Доим, ҳамма нарсада тортишадиган аёлнинг нима кераги бор? Фақат ўз фикрини маъқуллайди. Бундан ташқари фақат ўзини ақлли, ўта доно, деб билади. Бундай аёлдан ажрашиши керак эди. Ўзи ҳам шуни хоҳлади. Нима эмуш иккинчи маротаба докторликни ёқлаши учунтурмуш халақит қилармуш?! — деди.«Эҳ Аҳмад, бугун қанақа кун бўлди - а? Майда - чуда нарсалардаям тортишаверадиган хотин сенга керакми? Эй Аллоҳим, ўзинг ёрдам бер! Энди нима қилдим?!» деди ўзига- ўзи.Мошинасини соҳил бўйида тўхтатиб, балиқ овлаётган икки овчига қаради. Улар жим, хотиржам, сабр билан балиқ илинишини кутишарди. Унинг ёдига Зайнаб келди. У ҳар куни унга ширин таом тайёрлайди. Бомдод намозига уйғотади. Энди турмуш қурган пайтларини эслади. У бамисоли нозик ниҳол, латофатли, хушбўй гулга ўхшарди. «Эй Зайнаб нега шунчалар ўзгариб кетдинг - а? Ўша дамлар биз жуда бахтли эдик. Хушчақчақ эдик. Суҳбатимиз соатлаб давом этарди. Бир - биримизга талпинардик. Мен уни севардим. Йўқ, йўқ, мен уни ҳалиям севаман. У энг қийин кунларимда менинг ёнимда бўлган. Қийинчиликларга сабр қилган. Менга далда эди. Йўқчиликларга чидарди. Чурқ этмасди. Энди нима ўзгарди? Қани ўша саодатли кунларимиз? Зайнаб нимага ўзгарди...? Тўхта... сен ўзинг эмасми, ўзгарган? У билан ишинг ҳам йўқ... Улфатларинг билан кетасан! Ҳар қанча жимжимадор гапларинг бўлса, кўчанинг нозанинларига ишлатасан! Қачон охирги марта унинг ҳол - аҳвол билан қизиқдинг? Қачон ундан нима кераклигини, бирор жойга олиб боришни сўрадинг? Охирги марта нима совға қилганинг эсингдами? Қачон сўраса, чарчагансан. Ҳа, деса ишинг бор. У бояқиш қачонгача бу ҳолингнинг тугашини кутади? У билан чиройли гаплашгинингга йилла-а-ар ўтди. Эй Аҳмад, уйғон энди! Аллоҳ сенга меҳрибон, солиҳа, раҳмдил аёлни берган. Кўчани гуллатган гўзаллар сени алдаб қўймасин! Жисмнинг гўзаллилигидан кўра, руҳан, маънан гўзал бўлиш афзал эмасми?. Лекин сен, бу гўзалликни кўришдан ўзингни маҳрум қилгансан!» шу фикрлар унинг миясида айланиб, қаерларга боргани, қандай уйига келиб қолганини ўзи ҳам сезмади. Бошқача интиқлик билан эшикни қоқди. Аёли кўриниш беришини кутди. Зайнаб аллақандай ҳайрат билан эшикни очди. Эрининг бунақа эрта келадиган одати йўқ эди. Саломатлиги жойидами, деб диққат билан қаради. Аҳмад:Сенга ўн дақиқа вақт, кийимларингни алмаштириб чиқ! — деди. Зайнабнинг юраги дуккиллаб кетди. Ҳаяжон босди. Севимли олдинги ҳожаси, ўз Аҳмади қайтганидан хурсанд бўлиб кетди. Унинг атрофида сеҳрли таёқча айлантирилгандек, эри айтган муддатда гўзал маликага айланиб чиқди. Унинг юзида, пардоз - андоз, кремлару бўёқлар йўқ эди. Лекин, эрининг бир оғиз, би-и-ир оғиз ширин сўзи, бутун дунёдаги гўзаллик ашёлари беролмайдиган гўзалликни берганди. Мошинада унинг ёнидаги ўриндиққа ўтирди. Уни барча гўзаллик қамраб олганди гўё.Аҳмад унга қараб қўзлари қувонар, сўз сеҳрини сезарди.«Эй Аллоҳим, бунчалар гўзал бўлмаса бу? Қандай қилиб бу гўзаллик менга кўринмай қолганди? Унинг қалби сутдек оппоқлигидан, юзларидан нур балқиб турибди, ўзимнинг солиҳам!» дерди у.У Зайнабга усти қизил, кичкина қутичани ва устига қоғозчада хат ёзилган гўлдастани узатди. Қутичада тилла узук бор эди. Хатда эса, шундай ёзилганди:«Аёлим, болаларимнинг онаси, севгилим! Сенга ўзимнинг чин севгимни билдириш ва бизга қилган хизматларинг эвазига миннатдорчилик билдириш учун кичик совға қилишни истадим. Сен бўлмасанг, уйимда файз, ҳаётимда мазмун бўлмасди. Сен менга ва болаларимга кераксан! Сени доимо ҳозиргидек гўзал бўлиб қолишингни хоҳлайман. Сени берган Аллоҳимга шукрлар бўлсин! Сени доим севувчи ҳожанг, Аҳмад!».Бу ҳакояни ўзбек тилига ўгирар эканман, кўп нарсалар хаёлимдан кечди. Ҳақиқатда, кўпчилик ўз уйининг келинчаги, меҳрибон рафиқасини унутади. Кўчадаги аёлларни ўйлайди. Улар ҳам уйда хунук, сочларини тўзитиб юришларини билмайди. Кўчани гуллатганларни деб, ўз уйининг устунини унутади. Кўча аёлларини ҳаммадан беркитиб қиладиган жирканч ишларини билмайди. Ҳозир бу эркакка суйилиб, ўн дақиқа ўтмай бошқага ҳам шу гапларни айтишини билмайди. Билса ҳам, шайтон унга ўшалар томон васваса қилади. Уйдаги покизангизни унутманг! Унга қиммат баҳо ҳадялар қилишингиз шарт эмас. Бир оғиз ширин сўзингиз бўлса, бас!

  • 《 PRINSESSA 》
    《 PRINSESSA 》
    Ayol kishi uziga qarab yurishi k.k Tugri lekin bunga umr yuldoshining ham hissasi k.k buladi agar u befarq bulsa ayol kishi ham uziga qaramiy quyadi ayilidan shirin suzlarini ayamasa ayoli u uchun mujizaga aylanadi
  • Dilroz .
    Dilroz .
    Tasanno judayam chiroyli xikoya ekan xammamizga insof bersin
    December 19, 2016
  • Tolibi ilm
    Tolibi ilm
    Rahmat
    December 19, 2016