ШАВКАТЛИ МИЛОДМИ Ё ШАРАФЛИ МАВЛИД?

  • Муроса қилиб ё одоб сақлаб ўтирмайман. Ҳа, сизга ўз динингиз, менга эса ўз диним. "Сизга ўз динингиз ва менга ўз диним" (Кафирун сураси, 6-оят). Бу бошқани рад этиш эмас. Ёки беҳурмат қилишга чақириқ ҳам эмас. Ёхуд уни ёмон кўриш ва инкор қилиш ҳам эмас. Балки у аниқ ва икки тарафга маълум чегара доирасидаги юксак эҳтиромдир. Бу чегара, икки дин ўртасида қўшилишни маън қиладиган чизиқни чизиб беради. У динлар бир-бирини тан олсада, эътиқод ва амалда ўзаро фарқланади. Бу батамом икки давлат ўртасидаги чегарага ўхшайди. Уларда ҳар бир яшовчининг ўз фуқаролиги бор. Икки давлат фуқароларининг ўз ҳуқуқ ва бурчлари мавжуд. Улар баъзи қонунларда бир хил бўлишса, бошқаларида фарқланишади. Лекин ҳеч қачон ватан мадҳиясида бирлашишмайди. "Айтинг: «Эй кофирлар!" (Кафирун сураси, 1-оят). Кофир сўзи ҳақоратми? Йўқ! Ҳақорат ҳам, камситиш ҳам эмас. Ўзга менинг динимга кофир, яъни эътиқод қилмагани каби, мен ҳам бошқанинг динига кофирман. Ҳар бир инсон бир нарсага мўмин ва ўша нарсанинг аксига кофир бўлади. Аммо бир нарса ва унинг зиддига баробар иймон келтирган киши, тафаккурида эврилиш билан оғриган кишидир. Агар киши икки нарсага тенг эътиқод қилиб, маросим бажарса ёки оммага кўринса, у ноаниқ ва иккиланган киши саналади. Уларгаям, буларгаям қўшилолмайди. "Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз" (Кафирун сураси, 2-3-оятлар). Ҳа, низом ва аниқлик шунақа бўлади. Икки эътиқод ўртасига чегара қўяди: Сиз ўзингизга ёққанига эътиқод қилинг. Мен ҳам ўзимга маъқул келганига эътиқод қиламан. Сизга динингиз унумли бўлсин, менга диним фойдали. Бунда дин иккидир: Сизнинг динингиз ва менинг диним. Мен сизнинг динингизга эътиқод қилмайман деганим, уни эҳтиром этмайман, дегани эмас. Динингиз байрамларида иштирок этмайман дегани, уларни қабул қилмайман, дегани эмас. Динингиз билан диним ўртасида ажратувчи чегара қўяман, деганим, сиз билан бирга яшолмайман, дегани эмас. Динингиз билан диним ўртасини аралаштиролмайман, дегани, мен бағрикенг эмасман, мўътадил бўлолмайман, дегани эмас. Сиз масиҳий сифатида мен билан Рамазонда рўза тутишга мажбур эмассиз. Пайғамбарим мавлидини нишонлаб байрам қилишингиз шарт эмас. Буларни мени севишиниз ёки эҳтиром этишингиз учун, ёки менга нисбатан бағрикенглигингизни исботлаш учун ёхуд мен билан тинч-тотув яшашингиз учун тан олишингиз шарт эмас. Бунинг акси ҳам шундай. Мен мусулмон сифатида уйимга рождество арчасини ўрнатишим, тинч-тотув ҳаёт рамзи ўлароқ масиҳий қўшиқ ва Қуръон тиловатини аралаштиришим, ҳамда янги йил учун болаларим ясан-тусан қилишлари шарт эмас. Мен сизнинг динингизга иймон келтирганимдагина ундаги бор нарсани қабул қиламан. Ундан бир бўлагини, бундан бир бўлагини олмайман. "Сизларга ўз динингиз ва менга ўз диним" - балоғатли ва ҳикматли оят. Унда эҳтиром ва муҳаббат билан тинч-тотув яшашнинг мукаммал низоми мавжуд. У бошқани рад этиш ёки инкор қилиш эмас. Балки биргаликда яшаш учун бошқага қўл узатиш.. лекин ҳамма ўз дини ҳудуди ортида. Келинг сиз шавкатли милод учун дуо қилинг, биз эса шарафли мавлид учун! Шояд шунда зоти айниган, чатишма дин юзага келишига сабабчи бўлиб қолмасак!Жинон Мунаймана, ливанлик ёзувчи copy/paste

  • Avvalgi fikrlarni ko'rsating (10)
  • Tolibi ilm
    Tolibi ilm
    To‘g‘ri aytasiz Banana. Blokdayam boshqalarni ishiga aralashilmagan
    December 26, 2016
  • Ulug'bek Abdurahmonov
    Ulug'bek Abdurahmonov
    Harkim xoxlagan ishini qiladi, xoxlagan gapini gapiradi. Ammo hamma narsani urib sindiradigan bir haqiqat borki har bir qildek qilgan amali uchun qiyomatda Alloh oldida hisob beradi! Bu jam bo'lganlar ham. Menimcha harkim yozgan blogimi, fikrimi uni himoy...  ko‘proq
    December 26, 2016
  • setora behruzova
    setora behruzova
    ey yahwisi hammeylani kelayotgan yangi yil bilan tabrikliyman keliylar towkenga birga niwonliymiz
    December 27, 2016
  • Sarvarbek Yuldashev
    Sarvarbek Yuldashev
    Banana biz nishonlamaymiz maylimi ? boring o'ziz blog ochib nishonlang siz blog yozsangiz biz kirib nishonlama dedikmi ? o'ziz odamga zor bo'lib keldizu ? boring bizga desa Rojdestvoni nishonlang,pasxa kuni tuhum tarqating,yoz oylarida Ganga bo'yida bo'yo...  ko‘proq
    December 27, 2016
  • Sarvarbek Yuldashev
    Sarvarbek Yuldashev
    keyin anu aqlli fikrlariga javob,hammani eshshakni o'z oyog'idan osadida degan buyuk e'tiqodga qarshi payg'ambarimiz sollalohu alayhi va sallam o'rtaga iymonimizi qo'yib yomonlikdan qaytarish haqida ogohlantirganlar :
    December 27, 2016
  • Sarvarbek Yuldashev
    Sarvarbek Yuldashev
    185/1. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Кимки ножўя, ярамас ишни кўрса, қўли билан ўзгартирсин. Агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар унга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Мана шу (учинчиси) имон...  ko‘proq
    December 27, 2016
  • setora behruzova
    setora behruzova
    sarvarbek manga etvosmi
    December 27, 2016
  • Sarvarbek Yuldashev
    Sarvarbek Yuldashev
    qaysi gapni ?
    December 27, 2016
  • setora behruzova
    setora behruzova
    ha man notogri tuwinibman uzr
  • Ulug'bek Abdurahmonov
    Ulug'bek Abdurahmonov
    qiz bola taklif qilganda etiborsiz qoldirish yaxshi emas. Hamma o'z ichidagini o'rni kelmaganda ham aralash quralash qilib aytib olishi unchalik to'g'riemas, bitta masala aytildimi uni qaynatib, qovurib keyin chiroyli tanovul qilsa bo'ladigan holatga kelt...  ko‘proq
    December 27, 2016