бир бутилка PEPSI

  • ....Бир йигит ўзига муносиб деб билган қизга совчи қўйди. Қизнинг отаси йигит билан суҳбатлашиб, ундаги яхши фазилатлардан мамнун, жигарбандини беришга рози бўлди. Маҳрга атиги бир доллар белгилади.Ота:~ Биз яхши куёвга қиз беряпмиз, мол -~дунёнинг аҳамияти йўқ! ~деди.....Бу гапларни эшитган йигит жуда хурсанд бўлди. Тўй ҳам ўтди.Бироқ, йигит уйлангач аёлини мазах қила бошлади. Ҳар сафар PEPSI ичимлигини сотиб олганида аёлига: ~ Сен ва PEPSI битта нарса. Иккингизнинг ҳам нархингиз бир доллар.! ~деб кулар эди......Бечора таҳқирланган аёлининг жаҳли чиқарди ~ю билдирмас эди. Эри уни:~ «Эй, бир бутилка PEPSI» ~деб чақирадиган бўлди.....Бир сафар сайрга чиқишди. Йигит PEPSI сотиб олибди ва аёлига:~ Тасаввур қил, сени юқотиб қўйдим нима~ю PEPSIни юқотдим нима!? ~деди.Аёлнинг сабр косаси тўлиб, эридан изн олиб ота ~онасини кўришга келибди ва уларга эрининг қилмишларидан шикоят килиб: ~ Маҳримни арзон қилиб белгиладингиз, у эса қадримни арзимас қилиб қўйди, ~ деб йиғлабди.Отанинг бундан жаҳли чиқиб, қизини олиб кетиш учун келган куёвига: ~Бугунча уни бизникида қолдиринг. Эртага тонгда ота~онангиз, яқинларингиз билан меҳмонга келинглар, ~дебди.....Эртаси куни йигит ва яқинлари келибдилар. Қизнинг отаси дастурхонга бир бутилка PEPSI қўйибди холос. Меҳмонлар ҳайрон бўлишибди. Лекин йигит қайнотасининг қилган бу ишини ўзига ва аёлига алоқадорлигини сезиб турарди. Сўнг ота иккинчи ва учинчи PEPSIни келтириб йигитнинг оиласини олдига қўйиб: ~ Қизимизни бир бутилка PEPSI эвазига олдингиз, мана сизларга учтасини берамиз қизимизни ўзимизга қайтаринг! ~дебди.Йигит бундай оғир аҳволга тушиб қолганидан ўзини қўярга жой топа олмабди. Яқинлари эса бирон нарсани тушунмабдилар. Қизнинг отаси вазиятни тушунтирибди. Барчалари йигитнинг бу қилмишидан ғазабланиб:~ Сенинг ҳурматингни жойига қўйганларга раҳматинг шуми?! ~деб койибдилар.Кўлига юз минг долларни нақд санаб бермасалар, қизини бу уйдан чиқармасликка ота қасам ичибди.Йигит уйдан чиқар экан, ўзи шунга лойиқ иш қилганини биларди. Қандай қилиб бўлмасин, айтилган пулни тўлабди. Чунки аёлини жуда яхши кўрар эди. Лекин энди у аёлини «бир бутилка PEPSI» эмас балки «PEPSI фабрикаси» ~деб чақирадиган бўлибди.!.....Маҳрнинг баландлиги тўйнинг бўлмаслигига сабаб бўлади. Куёвига енгиллик яратиб берадиган оталар топилганда эса, яхшилигини ёмонлик билан қайтарадилар. Сизга қилинган эҳсонни чиройли қабул қилинг.!....Ҳикоя ни ўқиб, хаёлимга бир фикр келди. Бизда маҳрни қиз тараф беради, десак ҳам бўлади. Қандай фирмадан, нималарни, қанча бериш кераклигини куёв томон белгилайди. Баъзан очиқ, баъзан аниқ айтишмасада, муомалаларидан билиб олиш қийин бўлмайди. Қизнинг обрўси, қадри~қиймати ҳам шунга яраша бўлади. Жудаям ачинарли ҳолат.Агар ҳикоядаги отанинг ишини қилсалар, куёвлари қизни ташлаб кетадилар.Эй ҳурматлилар... келинингиз, аёлингиз, онангиз, қайнона ~қайнотангизга қандай муносабатда бўлсангиз, сизнинг ўзингизга, қизингиз, ўғилларингизга шундай муносабатда бўлишади. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб турибди. Яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзи муносиб мукофотлайди.!..