ЙУЛОВЧИ ЙИГИТ

  • ЙИГИТ: Яхши киз гулингиз неча пул?
    КИЗ: ( сал хомуш) Куйинг ака бари-бир олмайсиз-ку нима киласиз сураб.
    ЙИГИТ: Нега олмас эканман олман.
    КИЗ: Нима гулларга кизикасизми?
    ЙИГИТ: Йук нега энди.
    КИЗ: Унда нега сураяпсиз?
    ЙИГИТ: Олиш учун албатта гулга кизикиш 
    шарт-ми?Ахир синглимга ёки севган кизимга олиб беришим мумкун-ку тугрими?
    КИЗ: (секин) Ха тугри.
    ЙИГИТ: Сиз гулларни яхши курасизми?
    КИЗ: Менми? Ха гуллар мени жону- дилим.
    ЙИГИТ: Унда нега уларни сотяпсиз?
    КИЗ: Заруратдан ака
    ЙИГИТ: Одам узи яхши курган нарсасини сотишига нима зарурат булиши мумкун.
    КИЗ: Ха энди хар бир харидорга уз дардимни айтиб сунг гулимни сотсам бу тугри булмаса керак меним-ча.Тугрими ака?
    ЙИГИТ : Ха тугри.
    КИЗ: Олинг ака арзон бераман.
    ЙИГИТ: Хуп.Оламан.Неча пулдан берасиз? 
    КИЗ: Донаси уч мингдан.
    ЙИГИТ: Ия нега бунча арзон.Менимча бу гуллар бебахо гуллар.
    КИЗ: Ха тугри лекин менга пул жуда зарур-да.
    ЙИГИТ: Шошманг аслида бу ерда гул сотиш мумкун эмас- ку.Нега йул буйида гул сотяпсиз? Гул бозорига бориб сотсангиз булмайдими?
    КИЗ: Билмадим.Аслида мен гул сотувчи эмасман.Пул зарур булиб колганлиги учун шу ерга олиб чикандим.
    ЙИГИТ: Пул зарур деяпсиз бу ерда гулингизни хеч ким олмаслиги мумкун-ку. Унда нима киласиз?
    КИЗ: Аллохимдан сураб умид килиб чикканман ака.
    ЙИГИТ: Яхши.Факат бундан кура бирор жойда ишлаб пул топсангиз булмайдими? Масалан: Кафеда офицантка-ми фарош-ми булиб.
    КИЗ: Акам рухсат бермайдилар-да ака.
    ЙИГИТ: Кизик--ку. Бу ерда гул сотишингизга рухсат беради-ю нега ишлагани рухсат бермайди.
    КИЗ: Бу ерга чикканимни акам билмайдилар.
    ЙИГИТ: Ана холос мен сизни яхши киз экан деб турсам бу энди нимаси? Нега бу ерга чикканингизни акангиздан яширдингиз?
    КИЗ: Мени шу акамдан бошка хеч кимим йук.Ота-онам ёшлигимда утиб кетишган. 
    Тугри кеннойим битта жияним хам бор.Улар хам менга жуда кадирдон.Лекин акам мен учун дунёда энг якин кишим.Мени суянчигим мени ишончим мени тогим.Акам мени узи кутариб катта килган.Бугун шу акамни тугилган куни.Шунга узим бир марта булса хам уз хисобимдан совга килай деб узим устирган гуларимдан бир кисмини сотиб акамга совга олмокчиман.Ху анави дуконни куряпсизми? Уша ерда бир чиройли соат курганман.Ушани акамга совга килмокчиман.Нархи кирик беш минг сум экан.Шунга гулларимдан ун бештасини олиб чикиб сотяпман.Уч мингдан сотсам ушанча пул булар экан.Эрталаб кеннойим акангизга совга оларсиз деб пул берган эди олмадим.Тугри килибман-ми ака.
    ЙИГИТ  (кузи бироз ёшланиб) Жуда тугри килибсиз.
    КИЗ: Акам заводда ишлайдилар.Хозир ишдалар.Кечрок кайтадилар.Сиз ёмон уйламанг кеннойимдан сураб чикканман ака.
    ЙИГИТ: Яхши.Мен гулингизни хаммасини оламан. (Чунтагидан пул чикриб бериб ) Мана сизга эллик минг сум.Розимисиз шунга?
    КИЗ: ( хижолат булиб ) Нега куп беряпсиз? Ортиги керакмас ака.
    ЙИГИТ: Сиз олаверинг мен шунга розиман.Сиз розимисиз?
    КИЗ: ( пулни олиб) Майли ака.Сиз нима десангиз шу.
    ЙИГИТ: Жуда яхши.Ана энди бу гул меники булди тугрими?
    КИЗ: Ха албатта.
    ЙИГИТ: Хохласам бу гулни уйга олиб кетишим хохласам бирор якин инсонимга тортик этишим мумкун тугрими?
    КИЗ: Ха тугри.
    ЙИГИТ: Мен шу гулларни сизга совга киламан.Олинг бу гуллар энди сизники.
    КИЗ: ( хайрон булиб) Нега бундай киляпсиз ака? Билсам буладими? Ёки менга рахмингиз келиб шундай киляпсизми?
    ЙИГИТ: Йук.Асло ундай эмас.Мен бу гулларни сизга одоблий андишалий киз булганлигингиз учун шу дунёдаги хамма йигитлар номидан тортик этяпман. Илтимос олинг.
    КИЗ: ( хижолат булиб) Жуда галати булди-ку ака.
    ЙИГИТ: Хеч хам галати булгани йук.Хаммаси яхши булди.Исмингиз нима? Сурамабман.
    КИЗ: Махлиё.
    ЙИГИТ: Исмингиз хам узингизга ухшаган  чиройли экан.Сиз сиз биласизми бу хуснингиз  одобингиз билан  яхши бир чиройли хонадонга келин буласиз худо хохласа.
    КИЗ: ( уялиб) Куйинг мени уялтирманг ака.Ахир мени ота-онам йук-ку.
    ЙИГИТ: Нима килибди ота-онангиз йук булса?
    КИЗ: Одамлар орзу хавас билан келин туширишади.Обрулий жойлардан бой келин олгиси келади.Мени шу хуснимдан бошка хеч вакоим йук.
    ЙИГИТ: Ундай деманг.Мана гулингизни сотмокчи булиб Аллохдан астойдил сураган эдингиз гулингиз сотилди тугрими?
    КИЗ: Ха тугри.
    ЙИГИТ: Бу хам худди шунга ухшаган нарса.Инсон хамиша яхши ният килиш керак.Хуп энди бу гуларингизни кандай килиб олиб кетасиз?
    КИЗ: Хозир жияним Шохрух келади.Узи аслида икковмиз турган эдик бу ерда. Чанкаб кетиб уни сувга олиб келгин деб уйга жунатган эдим.Уйимиз шу якин атрофда.Жиянимни кичкина аравачаси бор ушанда олиб кириб кетамиз.
    ЙИГИТ: Хуп.Унда мен кетдим.
    КИЗ: Сизга катта рахмат ака.
    ЙИГИТ: Хуп майли сог булинг. (кетди)
    КИЗ: (оркасидан) Хой ака исмингизни айтмадингиз- ку.Кимни хаккига дуо килай.Исмингизни айтиб кетинг.
    ЙИГИТ: ( узокдан баланд овозда) Мени исмим " Йуловчи"