Маш-маша учун махсус )))

  •       Ассалому алекум мени таниган ва танимаган азиз мулоқотдошларим! Бугун хам доимгидек блог ёзишга киришдим. Аввалги блогларим асосан бирор жойда ўқиб қолган хикоя ёки шерлардан иборат бўларди. Бугун негадир ўзгача блог ёзишни ният қилдим, ўйлаб қарасам хеч бирор кимга атаб блог ёзмаган эканман. Бунақа блоглар жуда кўплаб ёзилганку дерсизлар аммо мен учун ягона. Мен учун азиз ва қадрли бўлган инсон яни

    Маш-маша

                                    

    профили сохибаси хақида ёзмоқчиман.Тўғриси илгарилари ижтимоий тармоқда хам кимгадир боғланиб қолиш мумкин десалар очиқчасига энсамни қотириб инкор қилардим.Ўзим гувохи бўлганимдек ижтимоий тармоқда хам қадрдон бўлиб кетиш мумкин экан.2013-йил биринчи бўлиб мулоқотга аьзо бўлганимдан( илк профилимни очганимда) буён уларни қадрлиман,хурмат қиламан.Улар билан дўстлашмаган вақтимда ленталарда уларнинг бошқалар билан бўлган сухбатларига кўзим тушарди, уларни ўқиб намунча шартаки, манман бўлмаса, қиз бола деган хам шунақа бўладими деб ўйлаганман( бу тарифимни кейинчалик ўзларига хам айтганман :D ) Дўстлашганимиздан кейин (биринчи бўлиб ким дўстик таклифини ташлагани аниқ эсимда йўқ :D  ) уларга бўлган фикрим ўзгарди (тўғрироғи мен хам уларга ўхшаган бўлиб қолдим чамамда :D  ) Бора-бора сирдош дугонага айландик десам хам хато бўлмайди. Улар анча узоқда бўлсалар хам,хатто бирор марта реал хаётда кўришмаган бўлсак хам қалбан жуда яқинмиз. (мен шундай деб биламан) Реал хаётдаги сирдошим опам бўлсалар вертуалдагиси улар бўлади.Уларни жуда-жуда қадрлайман. Берган хар бир маслахатларига амал қилишга ва тўғри қабул қилишга харакат қиламан. Тўғриси улар билан орамизда 4 ёш фарқ бўлсада хеч уларга опа деб мурожат қилолмайман, опа десам негадир мендан узоқлашиб кетадигандай гўё. Доимо мен билан дугонадек гаплашишларига ўрганиб қолганлигим учунми хеч опа деяолмаганман. (бунинг учун улардан узр сўрайман) Онлайн вақтимда улар нетда бўлмасалар мулоқот хам қизиқ бўлмайди негадир (худди бирор йигит хақида гапираётгандайман-ааа :D  ) Улар онлайн бўлиб қолсалар ёш боладек севиниб кетаман( бу гапимга унча-мунчаси ишонмиди лекин рост гапим :D )

     

     

     

    Дилдан сухбатлашамиз, бир-биримизга керакли маслахатлар берамиз. Улар билан вақт қандай ўтганлигини билмай қоламан. Аввало уларнинг самимийлигини қадрлайман! Баъзи “дўст”ларимга ўхшаб бугун бор эртага йўқ бўлиб қолмайдилар, хар қанақа вазиятда хам хол сўраб, дилдан гаплашадилар.Уларга мана шу самимийликлари учун хам минг бора рахматлар айтаман ва билиб билмай хафа қилган бўлсам (охирги 4 йил ичида :D  ) узр сўрайман. Доимо дугоналигимиз бузилмаслигини хохлиман....