*** Мерос...***

  • *** Мерос...***

    Бетиним оқади кўнгил ёшлари,

    Кўзида сокинлик ошкора.

    Тилида ўйнаган сўзлари,

    Бизлар энди бегона.

    Икки оғиз сўз билан,

    Нуқта қўйар барига
    Кўзин узмас, узолмас...

    Қараб қолди ортидан.

    Қиз шўрликда не айиб?

    Сабабини айтиб кет...

    Нахот шунча тош бағринг?

    Айбини айтиб кет...
    Ой осмонда алам билан,

    Ўзин олди панага.

    Булут тўсди суратин,

    Юлдуз артар кўз ёшин...

    Азобланиб ой айтар,

    Тош бағрининг ичида,

    Хастагина юрак бор...
    Ойлар ўтди бирма бир,

    Келик бўлди ўша қиз.

    Ўзга бир ёр ёнида,

    Хаёлида ўша тун.

    Ўша ўша саволлар!

    Ўшандайин йўқ жавоб..
    Қаердадир, қайдадир,

    Шу паит она йиғлайди.

    Қаердадир, қайдадир!

    Таниш йигит қошида,

    Оқ либосли бир санам,

    Хамшира қиз кетмайди...
    Она йиғлар, урар ох!

    Овутолмас хеч бир зот. 

    Илтижоли бу кўзга,

    Беролмайди инсон дош!

    Доктор маюс шивирлар,

    Тонгни кўрмайди хайхот!..
    Ёлғиз ўғли, Ёдгори,

    Ундан бўлак кими бор?!.

    Бир муштипар онани,

    Тақдир этар бунча хор...

    Она йиғлар, урар ох,

    Боламда ахир не гунох?!.
    Тун ярмидан оғганда,

    Бемор кўзин очади.

    Барча бунда бўлган жам,

    Барча бедор турарди...

    Дўктор! Қани онам деб,

    Ул онасин сўрайди...
    Онагинанг ўргилсин,

    Мен шундаман болам дер...

    Кўзин ёшин яширар,

    Болам кўнгли бузилар.

    Ўпар юзу кўзидан,

    Дард сезилар сўзидан...
    Тер қуйилар юзидан,

    Олов бўлиб ёнади!

    Сезиб турар хаста дил,

    Буёғи оз қоляпти...

    Кўзга кўринмас ўзга,

    Хатто муштипар она!..

    Кенгайиб кетгандай гўё,

    Деворлар хам сезилмас.

    Хира бўлсада чироқ,

    Хона нурга тўлгандай.

    Эшитилмас нолалар,

    Бунда ёлғиз қолгандай!
    Болам, Ўғлим, Ўғлоним...

    Йигит сесканиб кетар.

    Қаршисида отаси...

    Бағрин очиб турарди!

     Кўздан оқар жиққа ёш...

    Ўзингизми Отажон?!!
    Она хуши бошдан учди,

    Хамма тошдай қотибди.

    Ётган кўйи беморнинг,

    Қулочи кенг ёйилди.

    Кўзи юмуқ оқар ёш,

    Ота дея сўз қотди.
    Ота ота отажон!

    Армон эдиз бир жахон.

    Бағрингизга сингиб кетай,

    Ташлаб кетманг отажон!

    Сизни қанча кутгандима,

    Отажоним отажон...
    Ўғилгинам, Ёдгорим...

    Қайга бунча шошяпсан?

    Онанг ёлғиз қолдириб,

    Қандай ахир кетяпсан?!.

    Ёри бўлиб мен уни,

    Туролмадим ёнида!

    Ўғли бўлиб сен энди,

    Қолгин уни ёнида!..
    Бўғзимга тиқилган жон!

    Нидомисиз отажон...

    Онам кўзидан оққан,

    Армонмисиз отажон...

    Хаста юрак, хаста жон!

    Меросимми отажон!!!
    Сўнганда самонинг сўнги юлдизи,

    Тақдир хукмин ўқида!

    Ота ўғил бир бутун,

    Кўк бағрига сингиди...

    Ерда қолди жонсиз тан,

    Ерда қолди она зор!..
    Тун ярмидан оғганда,

    Буни бедор ўқирсан!

    Кўкда ойу юлдузлар...

    Балки мени қарғарсан!

    Айтгин ахир эй Сийрат,

    Нахот шунча тош бағринг?!.

    Бир онага шунча дард,

    Қандай раво кўрябсан?!..

    Алам билан айтар ой!..

    Тош бағрининг ичида

    Хастагина юрак бор...
    6.11.15    14:10

    (Сийрат)