ТАДБИРКОРЛИК

  • Тадбиркорлик

     

        Динимизда ҳалол касбга тарғиб қилинган бўлиб, танбаллик, дангасалик, ишёқмаслик каби жамиятга зарар келтирувчи иллатлардан қайтарилганмиз. Ҳатто ҳалол ризқ йўлида қилинадиган саъю ҳаракатлар учун улкан савоблар ваъда қилинган.

    Пайғамбаримиз с.а.в.дан ворид бўлган ҳадисларнинг бирида:  Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир” (Имом Байҳақий бу ҳадисни “Шуъабул-имон” китобида келтирганлар). Имом Муҳаммад аш-Шайбоний илм талаб қилиш қандай фарз бўлса, ҳалол касб талаб қилиш ҳам худди шундай фарздир, деганлар.

    Киши бировга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилар экан, ҳам ўзининг инсонлик шарафини ҳимоя қилади, ҳам Яратганнинг амрига бош эгади. Зеро, мўминга Аллоҳнинг амри, Расулининг с.а.в. кўрсатган йўллари ҳалол меҳнат қилмоқликдир. Расул акрам с.а.в. шундай марҳамат қилганлар: Миқдом р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар:  “Киши ўз қўл меҳнати билан топганидан кўра яхшироқ ва покизароқ таом емайди” (Имом Ибн Можа ривояти). Пайғамбаримиз с.а.в. бир кишининг мисолини келтириб айтдилар: Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар:  “Узоқ ҳаж сафарига чиқиб, соч-соқоли тўзиб, чангга ботган ҳолда икки қўлини осмонга кўтариб, “Эй Раббим, эй Раббим”, дейди, дуо қилади, ваҳоланки егани ҳам ҳаром, ичгани ҳам ҳаром, кийгани ҳам ҳаром, ҳаромдан озиқланган… Қаердан ҳам дуоси ижобат бўлсин?!” (Имом Муслим ривояти).

     

    Избоскан туман "Ахмадали хожи" жоме масжиди имом-ноиби:                    У.Тўхтасинов