"Õz tõyini õzi tashlab ketgan Otam"

  • ЎЗ ТЎЙИНИ ЎЗИ ТАШЛАБ КЕТГАН ОТАМ. Қанча орзу умидларда бошлаганди. Йигирма беш ёшга тўлган эди Ватан. Озодликка дадил қадам ташлаганди. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Кўчаларга сиғмай кетди фарзандлариз. Хали элда тутилмаган бундай мотам. Ортиздан зор йиғлар қаранг дилбандлариз. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Ватан деди фарзанддим деб куйиб кетди. Жасур эди сахий эди бирам хотам. Темурдан сўнг бир дунёга келиб кетди. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Тошкетдан то Самарқандга боргунча йўл. Гуллар билан тўлиб кетди сиғмас одам. Қурди дунё қуруқ кетди қабирга қўл. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Фаққат элни ташвишини ўйлаганди. Тинмаганди олмаганди бирон кун дам. Етмиш саккиз бахор энди бўйлаганди. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Қон йиғлайди ортингиздан ака укам. Деган эдиз биз хеч кимдан эмасмиз кам. Ишонгиси келмаяпти хатто олам. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Ушалмаган орзулари бисёр эди. Тарк этмади елкасини босганча ғам. Ўттиз милион инсонига хушёр эди. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Жамий миллат карвон бўлса сарбон эди. Ватан учун хизмат қилди сиздаги тан. Барчамизга бир умрга армон энди. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам. Сафарларда юрар эдик кўнглимиз тинч. Тинчликка зўр босилганди сизда қадам. Сиз сабабчи неча йилки юртимиз тинч. Ўз тўйини ўзи ташлаб кетган Отам.