Етим ва беваларга ғамхўр бўлиш

  •            Етим ва беваларга ғамхўр бўлиш
        Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Мен жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчи шахсман. Фақат бир аёл мендан илдамроқ эканини кўраман. Ундан: “Сен кимсан?” деб сўрайман. У: “Мен етимларимга қараб ўтирган аёлман”, дейди” (Имом Абу Яъло ривояти).    Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в) га қалби қаттиқлигидан шикоят қилди. У зот (с.а.в): “Етим бошини сила ва мискинга таом бер”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).    Салафлардан бири ҳикоя қилади: “Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож етим болани учратдим. Уни уйимга олиб келиб, қорнини тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олиб, кийим кийдирдим. Қисқаси ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидек, балки ундан ҳам зиёдароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. Туш кўрдим. Гўёки, қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошлади. Уларнинг қўлларида мен заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўпарў келди ва: “Эй Раббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Раббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди”, деди. Фаришталар: “Бу бизга буюрилмаган”, дейишди. Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан: “Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва унинг шафоати туфайли унга сўраган нарсаларини бердим”, деган нидо келди. Кейин уйғониб, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим”.    Расулуллоҳ (с.а.в) нинг ход