Кизил атиргул

  • Денгизчи уч ймил давомида умрида курмаган аёлдан хатлар олиб турди. Аёлнинг исми Роза эди. Унинг номаларини укиб, жавоб ёзар экан,калбида аллакандай таскинни туярди. Бора-бора аёлга  гойибона ошик булди. Улар бир-бирларининг мактубларисиз яшай олмайдигандек эдилар. Йигитнинг хизмат муддати тугаши билан учрашишга ахд килдилар. Учрашув вакти-кеч соат 5, жойи-вокзал. Йигит ва киз умрида  бир - бирини курмаганлиги учун шартли белги сифатида атиргулни танладилар. Яъни киз пиджагининг ёкасига кизил атиргул кадаб олиши керак эди.  Йигит уйланиб колди аёлни умрида курмаган,у канака экан? ёшми, карими,чиройлими, хунукми,орикми,семизми?

       Йигит келишилган жойга етиб келди. Соат миллари 17: 00 ни курсатиши билан аёл куринди: ёши олтмишларда!  Денгизчи шарт бурилиб кетвориши мумкин эди,аммо бундай килмади.Чунки у денгизда ойлаб колиб кетганида  шу аёл таскин берувчи,ёлгизлигини  билдирмайдиган мактубларни  жунатган, байрамларда совгалар юборган,уни огир дамларда

    куллаб -кувватлаганди.Аёл бундай муносабатга лойик эмасди.Шу сабаб йигит унинг олдига дадил кадам ташлаб борди,узини танитди,кулини узатди ва : "Сиз Розамисиз ? " деб суради. Аёл йигит адашаётганлигини,Роза унинг  оркасида турганини айтди. Йигит оркасига угирилди ва ёш, гузал бир кизни курди.Кекса аёлнинг айтишича,киз ундан кизил атиргулни ёкасига кадаб олишини илтимос килибди. Агар йигит кайтиб кетганида киз уни бутунлай унутишга ахд килган экан.Бу бир синов эди ва йигит ундан шараф билан утди.