ХуЛоСа УзИнГиЗдАн...

  • Қадим – қадим замонда, Хитойнинг мўъжаз қишлоқларидан бирида бир йигит яшар экан. Унга 36 ёшида жуда бойиб кетишини башорат қилишибди. Йигитнинг ота-онаси ва бутун қишлоқ аҳли бу хабардан ғоят суюнишибди. Йигитнинг ота-боболари боғбон ўтган эканлар. Лекин йигит ҳеч бир ҳунар ўрганмабди. «Куч ва вақт сарфлаб нима қиламан? Ахир барибир бой бўламан-ку?» Умрини шу тарзда, ота - онасининг қарамоғида ўтказаверибди. Вақт - соати етиб, йигитнинг ота – онаси вафот этишибди. Йигит аждодларидан мерос бўлиб келаётган уй ва боғни сотибди. Ўзи қишлоқ четидаги омонат ҳужрада яшаб юрибди. Қишлоқ аҳолиси уни боқибди: ҳадемай у бойиб кетади, қишлоққа фойдаси тегар! Шу тариқа башорат қилинган вақт келибди. Йигит 36 ёшга тўлибди. Лекин бойликдан дарак йўқмиш. Қўшнилар нолий бошлашибди, уни ортиқ боқишни исташмасмиш. Бой бўлиши керак бўлган киши мева тергани ўрмонга борибди. Бир дона ҳам мева топмабди. Тарвузи қўлтиғидан тушиб, ортига қайтаётган экан, йўлда катта чуқурга тушиб кетибди. Чуқурдан чиқиш учун зиначалар кавласа, кифоя эди. Лекин шунга ҳам эриниб, қишлоқдаги деҳқонлар ўтгунича ўтираверибди. Уларнинг ёрдамида чуқурдан базўр чиқиб олганидан кейин ҳужрасига келиб, жойига ётибди ва ўлиб қолибди. Хитойликнинг руҳи осмонга чиқиши билан яратганга эътироз билдирибди. Саросима бошланибди. Тақдирлар китобига қарашса, ҳақиқатан ҳам хитойлик киши 36 ёшида катта бойликка эга бўлиши керак эди. Ғазначини чақиришибди. — Ҳа, худди шундай, – дебди ғазначи. – Бойлик жойида турибди. Муаммо олувчи билан боғлиқ. Бойликни бериш муддати етганида биз бу кишини боғбонлар орасидан изладик. Узоқ изладик, лекин топа олмадик. Кейин ҳарбийлар, олимлар, деҳқонлар орасидан қидирдик. Ҳеч қаерда йўқ. Ота – онасининг уйига бордик, аммо уни топмадик, уйда бошқа кишилар яшаркан. Қидириб – қидириб, ўрмондан топдик. Йўлдаги чуқурга бойликни ташлаб қўйдик, бироз қазиса бўлди эди. Яна иш юришмади. Кейин ҳужрасига боргандик, кечикиб қолибмиз. Шундай қилиб хитойликка бойлик тегмади.
  • Avvalgi fikrlarni ko'rsating (10)
  • ***Zolushka ***
    ***Zolushka ***
    harakat qilsa bo`lardiyu ozgina to`rimi nma ddila????
  • Miledi Anjilika
    Miledi Anjilika
    Zoluwka xaq
    October 17, 2016
  • " FrozeN "
    " FrozeN "
    Insonga yaxshisan dsa taltayib ketadi. Qisqasi aynidi.
    October 25, 2016
  • " FrozeN "
    " FrozeN "
    Qahramonimiz ham shundey hatoga yo`l quydi.(Nato`g`ri xulosa chiqargani uni kelajagidan mahrum qildi)
  • ●○• NiluFaR •○● ♡
    ●○• NiluFaR •○● ♡
    boylikni osha chuqurdan topganida ham baribir o'larkanku hazil insonni mushohadaga undovchi hikoya ekan ...  ko‘proq
    October 29, 2016
  • Seniorita Seniorita
    Seniorita Seniorita
    Башоратларга ишониб эмас, ўзини шароитига қараб яшаш керак инсон.
  • Janob amerika
    Janob amerika
    oyda nima gaplar yulduzcha ...  ko‘proq
    November 19, 2016
  • Хусниддин Газбеков
    Хусниддин Газбеков
    Шунга ўхшашини эшитгандим, Бир одам парвардигордан лотореядан ютуқ чиқсин деб хар куни илтижо қиларкан. Фаришталарнинг рахми келиб э-парвардигор лотореясига ютуқ чиқар бечора куюб кетди деса. -У банда аввал лоторея олсин деган экан. У хеч қачон лоторея ол...  ko‘proq
    December 11, 2016
  • Dunyoqiz Alimbekova
    Dunyoqiz Alimbekova
    zo`r!!!
    December 24, 2016
  • xurmatillo izzatillayev
    xurmatillo izzatillayev
    hammani peshonasiga yozgani bo'ladi lekin sendan harakat undan barakat jin dildan harakat qilsa inson hammasiga erishadi
    January 5