Намангоним

  • НАМАНГОНИМ

    Гул водий маржони, орзумга карвон,

    Мақсад осмонимга қўйилган нарвон,

    Сен бор жойда асло бўлмагай армон,

    Минг йиллардан тилда яшар достоним,

    Улуғларга бешик нур Намангоним.

    Бағрингдаги хушхон бир булбулингман,

    Дастингда дастёрман чиндан қулингман,

    Мадҳ этаман мангу васфинг дилимдан,

    Бахшида айлайман сенга бу жоним,

    Бебаҳо маржоним, дур Намангоним.

    Хизр бобонинг сенга назари тушган,

    Жаннатий гўшасан барчага хушсан,

    Кўрмаган армонда, мисоли тушсан,

    Эзгулик кўкарган боғу-бўстоним,

    Юрагимга мадад, қўр Намангоним.

    Бағринг очиқ , сахий дастурхонинг бор,

    Атрофида гавжум, дўст меҳмонинг бор,

    Элда шарафинг бор, ўчмас шонинг бор,

    Сенда эъзоз топдим нурли маконим,

    Дунёда ягона ҳур Намангоним.

    Вафоий А.АЛИМОВ