ВАЪДА !

  • Хар сафар Ислом Каримовнинг сурати ёки бирор видео лавҳаларини кўрганимда 9 ойлик дард қайтадан янгиланади. У кишига бўлган меҳримни ёинки дилимдаги сўзларни қоғозга тушуриш истагида иш столимга ўтираман, нималарнидир ёзгим, ичимдагиларни тўкиб солгим ва шу билан соғинчимни камайтиргим келади. Кошки миямда айланаётган сўзлар қоғозга кўнглимдагидек  туша олса...

    Нима ёзсам, нима десам ушбу буюк зотни номига мос тушади? Ҳар қандай баландпарвоз жумлалар ҳам камдек, ёзмоқчи бўлганларим Каримов сиймоси олдида жўн, ожиз бўлиб қоладигандек...

     Ўша машъум кунда, машъум миш-мишлар ҳақиқатга айланган чоғда ўзбек отасини қанчалар эъзозлашим, яхши кўришимни сездим, ичимда нимадир узилиб кетгандек хувиллаб қолди, дунё хира тортгандек, ҳатто мусаффо осмонимиз ҳам энкайиб қолгандек эди гуё...

    Авваллари зангори экранда Ислом Каримовни кўрганимда сўзларини жон қулоғим билан тингламас, Ўзбекистонда нима ходиса бўляпти қизиқтирмас эди. Ҳуддики ўзбек тиргаги ҳар доим биз билан бўлиб, биз учун ҳаммасини таъминлаб бериш кафолатини олгандек, барчамиз учун бир ўзи парвона бўлиши керакдек туюларди. Ўша пайтда ҳозирги ақлим бўлганда “Ҳай биродар,  ўзбек отаси нутқ сўзлаяптилар, жон қулоғинг билан эшит, шукр қил, нурли  дийдорига тўйиб ол, тавоф қил, улгуриб қол, эртага кеч бўлади, эртага йиғлаб-йиғлаб сақланиб қолган лавҳаларини кўриб афсусда қоласан” деган бўлармиди эди...

    Эсимни таниганимдан буён  тинчлик, омонликнинг туб моҳиятини англамасдан яшаган эканман. Зангори экранда дунёни қайсидир бурчагида  бўлаётган воқеа ходисаларни, портлаш, хар ҳил қонли тўқнашувларни шунчаки бамайлихотир  кўрибман-у, тинчлигимиз қанчалик азиз неъмат эканлигини ғўр гўдакдек англамаганимдан  ўзимдан хафа бўлиб кетдим.

    Бизнинг тинч яшашимиз, тўкин дастурхонимиз, осойишта махалла ва кўчаларимиз, ўқишимиз, ишлашимиз, ҳеч кимдан қўрқмасдан яшаб юрганимиз кимнинг хизмати билан бўлди? Ким бутун умрини, жонини, соғлиғини ҳалқини тинчлиги йўлига гаровга қўйди? Ким тунни тонгларга улаб Ўзбекистонимиз равнақи йўлида елиб-югурди. Бу қурбонликка,  бу азиз заминимизга  арзиймизми?

    Ичимдан “Йўқ Малика, бунча яхши шароит учун халқингга  етарлича мехнат қила олмаяпсан, қадрига етмаяпсан” деган афсус келяпти...

    Нима қилсак буюк отамизга, жонажон Ватанимизга  муносиб фарзанд бўла оларкинмиз  деган ўй билан яшаш ҳар бир ўзбек боласи учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини хар биримиз  англаб етишимиз ва бундан кейин ҳайрли амалларни бажариб, ватанимиз дуосини олиб отамизнинг пок руҳларини шод қилишимиз даркор азизларим !  

    3 фарзандни вояга етказиб комил инсон қилиб тарбиялаган ота жаннати бўлар экан . Ўзбекистонда нечта аҳоли бор? Бутун бир миллатнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб,  бошини силаб, тўғри йўлга сола олган, ҳар тарафлама тўлиқ таъминлай олган инсон жаннатнинг тўридан жой олган Иншаллоҳ !

    Кўнглимда бир илинч, бир таскин ва ваъда  туғилди. Ўзимга ўзим сўз бердим ! Иншаллоҳ Оллоҳ менга қанча умр берган бўлса барчасини ҳайрли амалларга сарфлаб, тўғри йўлдан юриб, комил ва солиҳ фарзандларни тарбия қиламан. Оллоҳ агар менга ҳам жаннатдан ато айласа миллатим отаси, буюк шахсни қиёматда кўраман, чин дунёда дийдорларига тўяман!

     

     

    Иншаллоҳ !!!

     

    (с)