Дилдаги қоғозга кўчди ёхуд бугун унинг таваллуд айёми...

  • Навбатдаги блог-пост, галдаги табрик...

    ************************************************************************

    Тўқнашув  -  1352 кун, 32448 соат, 1946880 дақиқа аввал....

    Учрашув - 1082 кун, 25968 соат, 1558080 дақиқа муқаддам...


    Ёнма-ён табассум-ла тарихга мухрланган сурат...


    **************************************************************

    1352 кунлик  муддат кам давр эмас назаримда яқинлик учун.

     

     

    1352 кун орасида  оҳири кўринмас сухбатлар, бахслар, хазиллар, дардлар ва ҳатто кўнгил оғринишларни бор ва уларни эса ҳисоби йўқ.

     

     

    Ҳатто ёнингда доимий бўла оладиган дўстинг ҳам  бу давр мобайнида “яроқлилик сифати”ни йўқотиши ҳеч гап эмас.

     

     

    **************************************************************

     

    Биз урушдикми? Менимча йўқ, уруш эмас кўпроқ икки хил муҳит, икки ҳил дунё қарашлиларни ўзаро тушунмовчилиги эди.

     

     

    Биз бахслашдикми? Ҳа, жуда кўп бор фикр алмашишлар, англашлар билан қоришиқли бахслар даврида уни қайтадан кашф эта бордим.

     

     

    Биз ҳафалашдикми? Ўзим наздимда ёзадиган бўлсам... Йўқ! Чунки ундан хафа бўлмайман, бўлолмайман ҳам. У менга ҳеч нима ваъда бермади, доимий дўст бўлиб қолишни ҳам... Унда чиройли , ҳавойи сўзлар йўқ, борича очиқчасига юзимга айтгани учундир балким, балки ундан ҳечнима кутмаганим, фақатгина самимий сухбатлар узилиб қолмаслигини ва унинг борлигини ўзи кифоя қилгани учундир...

     

     

    Биз айрилдикми? Йўқ! Гарчи у ҳаммасини ташлаб  ойлаб муддат йўқ бўлиб кетган вақтларида ҳам, “email”  қутим бўшаб қолган муддатларда ҳам дўстлик ипи узилмади мен учун.

     

     

    “Унутганни унут, кечгандан кеч” ибораси гарчи мени ҳаётимни асосий йўналишларидан бўлса-да, унга нисбатан буни қўллай олмадим.

    *******************************************************************

    У бошқача-да, уни ҳеч кимга ўхшатолмаганим, бемалол муаммоларимни айтганим ва маслахатларини ёд олганим, шунчаки борлиги, соғлиғи билан овунганим дўстим...

     

     

    1352 кун унга бўлган шубхаларим тумандек тарқалиб  кетишига етарли муддат бўлди.  

     

    **********************************************************************

    Барчаси учун рахмат, шунчаки бор бўлинг Алтан ... Менга шу кифоя, туғилган кунингиз муборак бўлсин. Ўрнингиз бўлакча, қадрингиз юксак, ҳурматингиз тоғ қадар, мен учун... Шуни унутманг !.

     

     

    Барчага ташаккурларим  изхори, алоҳида эса muloqot.uz. га.

     

    muloqot.uz !!! Дўстимни топиб берганинг учун рахмат.

     

    Омонликда дийдорлашгунча азизларим...

     

     

    Чексиз шодлик билан...

    Малика

     

    04.09.2017-йил