“ИЛОН КЎЗИДАГИ СИР” ЁХУД “ҒАФЛАТДА КЕЛГАН АЖАЛ”-5

  • Суд иши Орзигул опанинг илтимосига кўра енгилроқ ва жазони ўташ кунлари қисқартирилди. Шахзод учун ҳаётини янгиттан бошлаш , тўғри йўлга қайтишига шарт-шароит яратиб берилди. Тўрт йилдан сўнг, енгиллик берилгандан кейин Шахзод товбасига таяниб қамоқхонадан чиқди. Рашид ака эса бутунлай хасталаниб қолди. Илон ҳам қасос олиш пайида жон сақлаб юрибди. Қамоқхонадан чиққандан кейин Шахзод ўз уйига келди. Ота-онаси ётган хонага яқинлашди. –Ойи мен келдим деди йиғламсираб. Орзигул опа индамасди. - Ойи. –Ота мен келдим, сизларни соғиндим нега индамайсиз? Неяа йил деганда сизларни кўриб турибман. Ичкаридан Рашид аканинг дардли овози эшитилди. –Ота дема , сени отанг ўлиб бўлган, тўрт йил илгри адо қилиб бўлгансан . Энди яна қайси юз билан қайтиб келдинг. ? Мени сендек ўғлим йўқ , мен оллоҳдан бундай нобакор ўғил сўраб олмаган эдим, ўзгалар олдида эгилмаган бошимни эгиб, қоматимни бкуиб қўйдингку, яна нима истайсан шунча ҳақоратдан кейин гапир иблиснинг боласи, нега шунча кундан бери мени мана бу оқ сут берган аёлни боплаб алдаб келдинг?! Ҳали сен хизбу таахрирга кириб кетиб, ўз динигдан чиқибсан ноинсоф. Нима етишмади бирор нарсага зориқиб қолдингми ёки бола чақанг оч нохор қолдими? Бизни тириклайин гўрга кўмдингку. Маҳалла- кўй, элу –юрт, қавму- қариндошлар олдида ёруғ юзимизни қаро қилиб шарманда қилдинг. Ота-онангга шундай мусибатни раво кўрдингми, одам эмган шайтон? Воз кечдим, мени сендек болам бўлмаган юқол яна қайтиб келиб юрагимни тимдалама. Бегунох одамларни тўкилган қони букилган виждони эвазига келган харом пуллар яхши кунинга ярадими нима қилардинг бундай оллохнинг ғазабини қахрини келтирадиган иш қилиб?! --Ота ҳа айбдорман , кечирин, кўзларим энди-энди очилди. Гунохкор ўғлингизни айбидан ўтинг, илтимос. –Ота дема бу сўзни қайтиб оғзингга олма барибир сендан у дунёю бу дунё рози эмасман кечирмайман. Бу хонадонда шайтонга ўрин йўқ. Бу ерда худогўй инсонлар яшайди унга ишонмайдиган иблисга бу уйда жон йўқ. –Ойи деб Орзигул опага қаради. У ҳам қанча кўп хавотирга учраган бўлсаям соғинчини жиловлай олмади. Рашид аканинг сўзларини икки қилолмади. Фарзандларини кўриш умидида юрган Шахзод уларни ҳам кўролмади. Сабаби Рухшона болаларнинг қорасини ҳам кўрсатмади. Шахзод бир ўзи бутунлай ёлғизланиб қолди. Ота-онаси бир ҳовлидаку аммо бегоналардек эди. На бир дўст ўртоғи бор, хуллас бир ўзи танхоликда. Бир бурчак ичида ўтириб бор умрини ўтказмоқда. Бир икки марта мактабга борди болаларни олдига чақирди, улар ҳам жиноятчи дадамиз йўқ деб гапиришди. Афтидан улар ҳам отасининг орқасидан ҳали ҳанузгача таъна дашномлар орасида. Тирикчилик учун чўнтагида ҳеч вақоси йўқ. Ишлай деса иш ҳам йўқ. Лекин нимадир қилиб бўлса ҳам яшаши керак. Қаерга борса ҳамма ьир зумда гап-сўз қилиб қарайди. Иш қидириб борса иш ҳам бермайди. Кўп зориқди. Шахзод қачонгача шунақа яшашини билмасди. У ниманидир кўтарди. Бироқ нимани кутиб кун ўтказаётганини ўзи ҳам билмасди. Ахён-ахёнда Орзигул эридан яширинча Шахзодга овқат олиб бериб турарди. Ўғли эртани эмас, келгуси тақдирини ҳам эмас, фақат онасининг овқатини кутарди. Унга қараб онанинг юрак бағри эзилиб, кўзларидан томчи-томчи ёш юмаларди. Бир нечта жойга иш қидириб борган Шахзоднинг кайфияти бузилиб қайтди. Дўст ўртоқлари, таниш-билишларидан ҳам иш сўраганди, улар ҳам рад этди. Қамалгансан, қолаверса диндан чиққансан бўлмайди деб жавоб беришди. Чўнтагида аввалги қаппайиб қўлларига сиғмаган пулларидан энди ном-нишон йўқ. Кўча куйда одамларнинг гап сўзлари жон-жонига тегиб кетарди. Одамни етишмовчилик ва йўқчилик бутунлай қай йўлга етаклайди бу айни ҳақиқат экан, яшай деса пул йўқ, ишлай деса иш йўқ. Илгари бахт қасрининг девору –эшиклари дарс кетиб, харобага айланиб хувиллаб қолгани айни ҳақиқат. Кўп ойлар зориқиб кун кечирди. Онасининг оз-оздан берадиган овқатларига қаноат қилиб яшади. Барибир кўника олмади. У бундай оғир шароитга, лалмли ҳаётга одатланмаган. Мана суд ўз ҳаётини тиклаб яхши йўлга қайтиб яшашга имкон берди. Аммо йўқчилик, ишсизлик оқибати Шахзодни яна борса келмас йўлга қайтадан кириб қолишига бахона бўлди. У яна ота-онасини алдади. Тағин одамларни ҳам алдаб, диний оқимга қўшилаверди. Йўқчилик уни яна тубсизлик сари улоқтирарди. Яна бегунох одамларнинг қони тўкила бошларди. Шахзод фақатгина шу пулларни деб иккинчи бор бу йўлга қадам қўйди. Гўёки ҳаётининг охирги кунларини яшаб қолаётган инсондек тахликали вазиятда эди у. Ота-онаси ўғлининг ишдан воқиф эмасди. Улар бир уйда Шахзод эса нариги уйда. Нима учун Оллоҳдан қўрқмайди, наҳотки унга ишонмаса, унинг қаҳр-ғазабидан чўчимаса-бу қандай инсон бўлди ўзи. Шунча қийинчилик кўриб яшаганлари дарс бўлмадимикин?! Яна ўзи динига, Мусулмонлигига қайтиб, худодан эрта-ю кеч шафқат сўраса бўлмасмиди?! Эртанги куни нима бўлишини ёлғиз яратган билади. Бундай ҳолатларга Оллоҳнинг ғазаби келган кзринади, ғафлатдаги бандасини икки марта огоҳлантирганди, аммо у аллақачонлар шайтоннинг беминнат қули ва хизматкорига айланиб бўлгади. Ҳаёт ва тадирнинг ана шундай синовли кунлари ғафлатнинг қаъри бағрида ўтарди. Ҳозир тунда ҳеч қайси инсон ўрнидан туриб, Оллоҳни эслаб иймон келтираётгани йўқ. Ёки худони шайтоннинг асосий куроли бўлмиш ғафлатдан устун кўриб, саждага бош қўйиб ўз фарзини адо этаётгани йўқ. Ғафлат қаърида ётган инсонларга роббим ўз қудратини кўрсатди. Кунларнинг бирида, кечки оқшомда, Осмонда юлдузлар милтирар хира. Хотиржам ғафлатнинг қаърида инсон, Ўнгида қурқувга ишонмай сира. Одамларнинг оёғи истида ер шунақанги силкиндики, қурқувдан Оллоҳ демаган ҳеч бир инсон қолмади. Барча қурқув ва даҳшатдан доду фарёдда эди. Энди эслади бариси қудратли зотни. Ғафлатда ётган бандаларни бир зумда оёққа турғизиб, Оллоҳ кечир дейиўга мажбур этди у. Маҳалла –куй, ҳамма тирик жон кўчага югуриб чиқди. Баъзиларининг оғзига энди калима келди. Айримлари эса энди саждага бош қўйди. Шу ишни аввалроқ нега қилмади?! Бошига кулфат тушганда худони ёдга олди хом сут эмган бандалар. Орзигул опа Рашид акани бир амаллаб ўрнидан турғазиб, ҳовлининг ўртасига судради. Балки энди Оллоҳнинг бирдан ғазаби ўз кучини кўрсатгандир. Шахзод ётган уй унинг устига қулаб тушди. Ҳар қанча Оллоҳ деб нола қилмасин энди кеч, уй босиб бўлди. Ўғлини чақирган Орзигул опа қулаб тушган уй олдига яқинлашди. Маҳаллада бошқа ҳеч кимга зиён захмат етгани уйи қулаб тушгани йўқ. Ҳатто Орзигул опа ва Рашид ака яшаётган эски уй ҳам бузилгани йўқ. Фақат Шахзод ухлаётган хона қулаб қайрон бўлди. Қўни -қўшниларнинг уйида ҳам бундай ҳолат кузатилмади. Бу Шахзод учун ғойибдан келган ажал эди. Орзигул опа ўғлим деб қияқирди. Аммо уйни қулаб тушганига анча бўлганди. Тағин бу катта устунли уй эди. Қўшнилар дарров ёрдамга чиқишди, ҳамма аввалига ачиниб ҳайрон бўлди. Кейин нима учун шундай бўлганини барча бирдек англаб етди. Барча вайрон бўлган уйни кўриб Оллоҳнинг ғазаби келибди-да деб ўйлади. Орзигул опа эса ўғлим дея айюханнос соларди. Эркаклар аллақачон жон бериб бўлган Шахзодни вайрона остидан чиқариб олишга киришиб кетишди. Бир қўли узилган оёқлари остида ху ўша қора илон ётарди. Негадир у тирик эди. Ҳамма аввалига Шахзодга қўл билан тегинишга ҳам журъат қилмади. Бутун танаси қип-қизил қонга беланган илон эса нари кетаётгани йўқ. Бир амаллаб Рашид аканинг ўзи фарзанд доғи-фироғида ёниб қовурилиб вайрона ичидан жони узилган ўғлини кўтариб чиқарди. Орзигул опа ўғлини кўриб баттарроқ нола қилиб йиғлади. Унинг жасади қўрқинчли, кўриб бўлмайдиган ахволда эди. Бир онда бу оилада ҳаёт азага айланди. Илонга эса ҳеч ким эътибор бермади, уй илони, вайроналар ичида бўлди деб ўйлашди. Маҳалла – куй на бир қўни-қўшни, на бир дўсту-ёр, на бир қариндош уруғ ҳеч ким, лоақал бир киши таъзияга келмади. Бу ерда одам боласи ўлганлиги ҳам билинмай қолди. Рашид ака, Орзигулнинг ўғил укаси ён қўшни бор эди холос. Ҳеч бир мулла диндан дегона деб Шахзодга жаназа ўқимади. Рашид аканинг бир ўзи етти йил ичида зориқиб кутган кўз қорачиғи бошини ерга эгган мурдат фарзандини ўз қўллари билан оқ матога уради. Қарғаган бўлса ҳам бари бир боласи экан, ич-ичидан адойи тамом бўлди. Орзигул опанику айтмаса ҳам бўлаверади. Ўзини бир тубсизлик қаъридан нажот истаётган халоватсиз инсондек ҳис этди. Ҳадеб болам, ўғлим деб зарланиб-зарланиб йиғларди. Қай бир ота-онага осон боласининг устида жон-жонидан тўйиб йиғлаш. Яна шундай аянчли кунда, бир-биридан ўзга инсонга суяниш имконияти йўқ. Шундай пайтларда уларга далда берадиган яқинлари йўқ. Мана жаназа ўқишга ҳеч бир мулла рози бўлмади. Қабристонга ҳам олиб боришди, қабристон шайхи ҳам изн бермади. Хуллас қабристондан ўрин йўқ. Қаерга олиб бориб кўмишга ҳайрон эди улар. Шундай йўлга кириб қолгани учун фожеали ўлим топди, ҳатто жаназа ҳам ўқилмади. Бирор инсон таъзияга келмади. Қабристондан ҳам унга жой тегмади. Куннинг тенг иккинчи ярми оқшом оралаб кириб келишига бир қанча соат ва фурсат бор. Шахзодни айни дамда чўлдан бошқа ер ўз бағрига ололмади. Рашид ака шундай кун келганидан қаттиқ қайғуда эди. Шу жойларга кўмиб кетаверамизми нима дейсиз?! Рашид ака. Ўзингиз кўриб турибсиз ҳеч илож топилмади, қабристондан жой ҳам тегмади. Шу ер тинчроқ биров хужайинлик қилмайди, сабаби бу чўлда одам яшамайди. Узоқ уйланиб шу ерга кўмиб кетишдан бошқа чора топилмади. Чўл қаърининг зах совуғи бирдан қўзғалди. Ер бағрида ниш уриб ўсаётган тиканлар у ердан бу ерга тебранишни бошлади. Шахзоднинг бехаловат янтоқ бағрига бир зумга қўйишди. Ер устини ўйиб қабр қазишни бошлашди. Ер қаттиқ, худди тошдек қртган. У гўё ўз бағридан жой бергиси келмаётгандек эди. Шунинг учун ковлаб ҳам бўлмаяпти қаттиқлигидан. Амаллаб озгина ковлаб Шахзодни ерга кўмишди. Ахир боядан бери қаттиқ ерни ковлайвериб мадори қолмади. Сал аввал майит кўрпача ичида музлаб кетган эди. Ерни кавлайвериб силласи қуриган Рашид ака охири йиғлаб Оллоҳни тилга олиб, - Эй худо илтимос ўзинг сабр бер, Эй замин ўз бағрингдан бир чимдим жой бер деб ёлворди. Ахир бу бегуноҳ художўй инсон эди. Сал нарида турган Шахзодни жонсиз танасини кўтариб қазилган қабр ичига кўмишди. Ўз-ўзига гапираётган Рашид акани хаёли ўзида эмас эди. Рашид ака овози бўғилганча ўғлим ўлмасдан мен ўлсам бўлмасмиди. Ахир у ёш эди деб йиғларди. - Бундай деманг Рашид ака, бу яратганнинг хохиш иродаси , энди кўникмасдан бошқа чора ҳам йўқ. Ажали етган экан Шахзодни бешавқат ўлим уни ормиздан жуда эрта олиб кетди. Аслида бу савдолар барчамиз, сизу бизнинг бошимизда бор. Дунёга бир келиш ҳам бор, бир кетиш ҳам бор. Лекин бу тақдир ишига хеч ким норози ҳам бўлмайди. Рашид акани нақадар аянчли аҳволга тушганини кўрган яқинлари чуқур хўрсиниб қўйишди. Чамаси кўмиб бўлгандан сўнг ортга қараб кетишга тушишди. Рашид ака ортига қарар экан юрагини муз қоплаб ич-ичидаги фарёдни енгиб юборишга ўзида куч ва ирода тополмай қолди. Қабристонга кўпгина қабрлар орасига эмас, ҳеч бир инсон кўмилмаган, яшамайдиган харобали чўл янтоқларининг бағри Шахзодга сўнгги борар манзил бўлди. Ниҳоят сабри етмай рашид аканинг ўзи гап бошлади. - Ўғлим энди биздан анча олисдасан қабринг ҳам шу ерларда ёлғизлик исканжаси остига қўйилди. Агар вақтида бу ҳақиқатни билганимда эди нима қилиб бўлса ҳам уни бу йўлдан қайтариб қолган бўлардим. Ўғлим ёлғиз ёдгорим эди. Унга ғамхўрлик қилолмадим. Тиконлар ён бағридаги ўғлининг ёлғиз қабрига қарар экан кўзларига ёш ўз-ўзидан қўйилиб келавери. Қалтироқ ва нимжон қўлларини кўтариб, кипраклари остидаги оқиб тушаётган ёшни секингина артди. Кечир болам деди. Сўнг бирдан ғалати бўлиб кетди. Бошини яқинлари томонга буриб йиғлади. Рашид ака шу апзолда бирдан бўшашиб кетди. Шунча кучни тўплаган қўлари энди бошини ушлашга ҳам ярамай қолди. Шу топда уни ҳеч ким тухтатолмас эди. Рашид ака шиддат билан ўзоқлашган ёлғиз ўғил қабрига югуриб келиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди. Ранглари докадек оқарганча ҳеч кимга ва ҳеч нимага қарамай ўзини ўғил қабрига ташлади. Энди у ўзи хохлаб турмагунича уни ҳеч ким ўрнидан қўзғатолмас эди. Бир амаллаб Рашид акани машинага чиқаришди. Машина эса юришни бошлади. Чўлдан узоқлашиб ҳам қолдилар, аммо рашид акага нимадир бўлди. Бирдан машинани тўхтат-тўхтат дейишга тушиб қолди. –Тўхтатинглар машинани мен ортимга қайтаман, ҳали бу ҳаётда яхшилик қилишга улгурмаган ўғлимни ёлғизлатиб кетолмайман. У бир ўзи ёлғизланиб қолади. Болалигидан танхоликдан қўрқади. Ҳозир ҳам мени ёлғизлатиб кетишди деб қолгандир. Машина тухтаб Рашид ака ундан тушди. Ортига қайтиб чўлни яёв кезди. Ўғил қабрига яқинлашиб боргунча юраги гўёки қинидан чиқиб кетаёзгандек бўларди. Қабр атрофида тиканлар қулоч ёзиб ўсиб ётибди. Қабр танҳоликда ҳуввиллаб турибди. Рашид ака ўғлини қабр тупроғи қотиб улгурмасдан ортига қараб кетолмади. Секин тиззалари ер бағрига қуйиб ўтирди. Дуо ўқимоқчи эди, бирдан қабр ёнидан Шахзодни оёғи остидаги кавакдан ўша қасоскор аёл илон ўрмалаб қабр устида тик туриб Рашид акага тикилиб қолди. Илоннинг нигоҳлари жуда ҳам совуқ ва сирли эди. Гўё бу нигоҳлар остида қандайдир бир сир мужассам эди. Бу нигоҳ, бу кўзлар нималардир демоқчидек гўё. У ҳам бир пайтлар одамлар сингари Шахзоддан аззият чекканди. Илон турган жойидан нари кетмасди. Рашид ака чўчиб кетди ва ҳайрон ҳам бўлди. Нега энди қабр устига чиқиб олди, қаердан пайдо бўлди деб илонга қараб турди. Негадир бу илон жуда таниш, у билан аввал ҳам, яқинда ҳам тўқнаш келганди. Рашид ака у яшаётган кавакка ҳам бир- бир қараб нигоҳ ташлади. Қизиқ ўзи ҳозиргина қабр қазилган бўлса бир зумда кавак қаердан пайдо бўлди. Яна унинг ичида илон ҳам бор?! Илон чиндан ҳам ўша кунги илон, ўша кўз, ўша совуқ нигоҳ. Рашид ака илонга қараб турдию унга зарар етказмади. Шундагина унинг чақнаб турган кўзларига қараб, ундаги сирни англагандай бўлди. Шу топда илон билан хаёлан суҳбатлашди. -Эй илон нега мен сенга қайта-кайта тўқнаш келяпман? Нега кўп рўбарў бўляпман? Қаерга қарасам кўзларим, нигоҳларим сенга тушмоқда. Ўҳлимда бирор бир хусуматинг борга ўхшайди, вафот эжтган куни оёқлари орасига ўрмалаб ёпишиб турган эдинг, мана бугун ҳам ҳайратда қолдим. Хозир ҳам қабридасан, қасдинг борми? - Эй инсон деди Рашид аканинг кўзларига хаёлан қараб мана шунча йил сенинг уйингда, оғилхона ичида ўз жуфтим ва икки фарзандим билан бирга яшардим. Оллохнинг амрисиз, ижозатисиз бирор бир инсонга зиён-захмат етказмай юрардик. Ўғлинг эса жуфтимни шу оёқлари билан босиб мажақлаб ўлдирди. Унинг кўзларидан билиб олдим. Икки болам отасиз қолди. Шу кундан бошлаб ҳаловатимни йўқотдим. Фикру хаёлим фақат қасос олишда бўлди. Икки марта ўғлингни чақиб ўлдирмоқчи эдим, худо хохламади. Индамай ортимга қайтавердим. Қулай фурсат етиб келишини кутиб яшадим. Ўғлинг гунохкор, унинг кечириб бўлмас гуноҳларидан еру-осмон ларзага келди. Ман мен бугундан бошлаб у ердаман. Оллоҳ ўғлинг вафот этган куни менга бир ваҳий билан амр юборди. – “Менинг йўлимдан чиққан, менинг мавжудлигимга ишонмаган иймонсиз, эътиқодсиз бу гуноҳкор бандани то қиёмат кунигача азоблаб чақиб ўтасан” –деди. Шунинг учун қасос олиб уни ҳар доим, ҳар лаҳза, ҳар куни Оллоҳ ва ўзим учун минг ўлиб, минг азоб ва қийноққа гирифтор этиб шу қабр кавагида жон сақлаб, то абад шу ерда қолурман деди ўз нигоҳида. Илон билан ҳаёлан гаплашган Рашид ака ҳеч бир сўз айтолмади. - Ҳа илон чиндан ҳам ҳақ эди. Рашид аканинг боши ерга букилганча ортига қараб йиғлаб-йиғлаб юра бошлади. Қасоскор илон эса қабр устида тик турганча жим турарди. Рашид ака буткул адо бўлди. Ярим оқшомда уйга қайтди. Томоғидан лоақал сув ҳам ўтмай қолди. Ҳа чиндан ҳам илон кўзидаги сир мана бугун Оллоҳ насиб айлаган куни сирлигини ошкор этди. Мана ҳатто шу бугун ҳам Худойим ўзининг мавжудлигини яна бир бора исботлаб берди.