Тупроқ каби бўл...

  • Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:

    – Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.

    Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:

    – Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.

    Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:

    – Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.