Mercedes’даги ашаддий қоидабузар ҳайдовчи ўзбекистонликни уриб

  • Москва шаҳрида Mercedes ҳайдовчиси бўлган 21 ёшли талаба Ўзбекистон фуқаросини уриб кетди. ЙТҲ натижасида ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда Федерал янгиликлар агентлиги хабар берди.
    Хабарда айтилишича, йўловчини уриб кетган шахс, 1996 йилда туғилган Х.Руслан Москва давлат халқаро муносабатлар институти талабаси бўлган.
    Қоидабузар ҳисобида 67 та жарима қоғози бўлиб, гумонланувчи катта нуфузга эга бадавлат оила фарзанди бўлган.
    ЙТҲ 10 сентябрь куни содир бўлган ҳамда Санк-Петербургда рўйхатдан ўтган 1974 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Тўйчи исмли эркак воқеа жойида вафот этган. Шифокорлар томонидан йўловчининг жасадини ўликхонага олиб кетилгани хабар қилинмоқда.
    Тезкор-қидирув чоралари натижасида Руслан исмли ҳайдовчи қўлга олинган ҳамда у тергов ишлари якунлангунга қадар шаҳардан чиқмаслик ҳақида тилхат ёзиб берган.

    Manba: qalampir