Nega jimsiz...

  • Нега жимсиз,гапингиз йýкми? Бир сýз айтинг ёниб кетай мен. Дунёлардан чирт юмиб кýзни, ýзимдан хам тониб кетай мен. Индамайсиз,гапингиз йýкми? Бир сýз топинг жонимни олсин. Мени гийбат килган ёмонлар, гап тополмай кийналиб колсин. Нега жимсиз, гапингиз йýкми? Уялсангиз шивирлаб айтинг. Зулматларда колган бу дилим, куёш бýлиб,ой бýлиб кайтинг. Индамайсиз, гапингиз йýкми? Хеч бýлмаса килинг кýнгирок. "Салом"денгда ýчиринг майли, "кайдасиз?"деб килмайман сýрок. Индамайсиз,гапингиз йýкми? Кутмокдаман кýнглимни тутиб. Гар йýк бýлса,иложим канча, яшайманда ýлгунча кутиб. Хамон жимсиз,гапингиз йýкми?..