Сиз интровертмисиз ёки экстраверт?

  • Интровертлар кимлар? Интроверт — энергияси ички оламига йўналтирилган киши. У ўзи билан ўзи зерикмайди. У хотиржам ва сермулоҳаза, деталларга эътиборли ва қарорларда эҳтиёткордир. Интровертлар баъзан маъюс, камгап ва мутлақо асоциалдек тасаввур уйғотади. Бироқ аслида улар жуда яхши инсонлар. Шунчаки ижтимоий алоқалар уларнинг энергиясини тортиб олади. Интровертнинг яқин доирасида - икки-уч кишигина мавжуд. Бегоналар билан камгап бўлган интроверт ўзига яқин кишилар билан қизиқ мавзуларни соатлаб муҳокама қилишга тайёр. Интроверт учун ёлғизлик — кимнингдир ҳаётига алоқадорлиги йўқлиги. У ҳатто кўпчилик ичида ҳам ўзини ёлғиз ҳис қилиши мумкин. Севимли китоб мутолааси ёки мазмунли сайр — интроверт учун кучларни қайта тиклашнинг энг яхши усули. ............................... ..... Экстравертлар кимлар? Экстраверт — энергияси ташқи дунёга йўналтирилган инсон. У хушмуомала, очиқ ва фаол. Ҳамма нарсага ижобий томондан ёндашади. Ташаббус кўрсатиш ва етакчи бўлишдан қўрқмайди. Экстравертлар тез қизишиб кетиши туфайли баъзан бемаънидек кўринишади. Бироқ ҳиссиётга берилишни юзакилик билан адаштирманг. Экстравертлар бошқалар билан мулоқотдан энергия олишади. Экстраверт учун ёлғизлик — атрофда ҳеч кимнинг йўқлиги, суҳбатдош топа олмаслик. Уларнинг дўстлари ва ошна-оғайнилари кўп. Экстравертлар билан зерикмайсиз. Бир хилликдан чарчаб қолмаслик ва ички оловни ёқиш учун улар клубга қараб йўл олишади ёки меҳмон чақиришади.